Узбек O'zbek
Дембеле яна жароҳат олди
Якшанба, 10 Март
4673

«Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеле Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида «Лион»га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин (биринчи ўйин – 0:0).

21 ёшли ҳавбек «Райо Вальекано»га қарши ўйин (3:1) танаффусида захирадан ўйинга қўшилди ва ўйинни бел қисмидаги оғриқ билан якунлади.

Бугун француз футболчиси тиббий кўрикдан ўтади, унинг якунларига кўра жароҳат даражаси маълум бўлади.

У 13 март куни «Лион»га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз