Узбек O'zbek
РПЛ. ЦСКА ва «Крилья Советов» йирик ҳисобда ғалаба қозонишди
Шанба, 09 Март
1613

Россия Премьер-Лигасида 19-турдан ўрин олган иккита ўйин якунланди.  

ЦСКА ўз майдонида «Рубин»ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижадан сўнг, ЦСКА 33 очко билан 3-ўринда, «Рубин» эса 28 очко билан 6-ўринда бормоқда. 

«Крилья Советов» ўз уйида «Енисей» дарвозасига жавобсиз 4та гол йўллади ва 21 очко билан 13-ўринга чиқиб олди. «Енисей» 11 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

РПЛ, 19-тур
9 март

Крилья Советов – Енисей 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 37, пенальти Антон, 2:0 – 60 Канунников, 3:0 – 62, пенальти Корниленко, 4:0 – 81 Шейдаев. 

ЦСКА – Рубин 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 24 Нисимура, 2:0 – 83 Чалов, 3:0 – 90 Бийол.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз