Узбек O'zbek
Кейн фаолиятидаги 200-голни урди
Шанба, 09 Март
1568

«Тоттенҳэм» клуби АПЛ 30-турини сафарда ўтказди ва «Саутҳемптон»га 1:2 ҳисобида ютқазди.

Меҳмонларнинг ягона голини 26-дақиқада Ҳарри Кейн урди.

Натижада, 25 ёшли футболчи фаолиятидаги голлари сонини 200тага етказиб олди, деб хабар беради Opta Sports. Бунда Кейннинг ўз клуби ва Англия терма жамоаси сафидаги голлари инобатга олинган.

АПЛ жорий мавсумида Кейн 25та ўйинда 17та гол урган ва тўпурарлар баҳсида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэродан кейин 2-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз