Узбек O'zbek
УЕФА «Манчестер Сити» устидан текширув бошланишини эълон қилди
Жума, 08 Март
4083

УЕФА «Манчестер Сити»ни молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда гумонлаб, клуб устидан расмий текширув бошлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинган.

«Текширув яқинда турли ОАВда тарқатилган, МФП қоидалари бузилган деб гумон қилинаётган бир нечта ҳолатларга қаратилади. УЕФА текширув давом этаётган вақтда бошқа тафсилотларни очиқламайди», – дейилади хабарда.

УЕФА текширувига катта эҳтимол билан Football Leaks суриштирув гуруҳи эълон қилган маълумотлар асос бўлгани айтилмоқда. Айблов ўз исботини топса, «шаҳарликлар» еврокубоклардан четлатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Манчестер Сити»га ҳам ФИФА томонидан худди «Челси» каби трансфер тақиқи қўйилиши мумкинлиги, клуб ёш футболчиларни харид қилиш ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини бузгани туфайли текширилаётгани маълум қилинганди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз