Узбек O'zbek
Де Росси жароҳат олиб сафдан чиқди, «Рома»ни ой охирида «Наполи» билан ўйин кутмоқда
Пайшанба, 07 Март
818

«Рома» сардори Даниэле Де Росси жароҳат олиб сафдан чиқди.

35 ёшли хавбек кеча ЕЧЛ 1/8 финалининг «Порту»га қарши жавоб учрашувининг биринчи бўлими охирида шикастланиб, захирага олинган эди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий экани текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Де Росси бу баҳсда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. У 37-дақиқада пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Аммо иккинчи бўлимда «Порту» яна бир гол уриб, мувозанатни тиклади ва қўшимча бўлимларда урилган гол билан кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Маълумот учун, Даниэле бу мавсум «Рома»нинг 19 ўйинида майдонга тушиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

«Рома» навбатдаги баҳсни 11 март, душанба куни А Серияда «Эмполи»га қарши ўтказади. Римликлар 16 мартда СПАЛ майдонига сафар қилиб, ФИФА кунларидан кейин – 31 мартда «Наполи»ни қабул қилишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз