Узбек O'zbek
Россия Кубогининг иккита яримфиналчиси аниқланди
Чоршанба, 06 Март
2810

Россия Кубогида чоракфиналнинг жавоб баҳслари ўтказилмоқда.

«Рубин» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида ютқазди. Дастлабки ўйинда ҳам шундай ҳисоб қайд этилганди.

«Арсенал» ўз уйида «Оренбург» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлабки беллашувда «Арсенал» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Аввалроқ, «Ростов» дастлабки яримфиналчи бўлган эди. Сўнгги йўлланма учун «Урал» ва «Спартак» беллашади. 

Россия Кубоги
1/4 финал, жавоб баҳслари
6 март

Рубин (Қозон) – Локомотив (Москва) 0:1
Гол:
Ҳёведес (78)
Дастлабки ўйин: 0:1

Арсенал (Тула) – Оренбург (Оренбург) 1:1 
Голлар:
Григалава (54) – Попович (86 пен)
Дастлабки ўйин: 4:2

24 февраль
Ростов (Ростов) – Краснодар (Краснодар) 1:0
Гол:
Попов (87)
Дастлабки ўйин: 2:2

7 март
Урал (Екатеринбург) – Спартак (Москва) 
Дастлабки ўйин:
1:1

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз