Узбек O'zbek
ОЧЛ. «Пахтакор» Эрондан очко билан қайтади
Сешанба, 05 Март
7006

Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи ўйинлари давом этмоқда.

D гуруҳида «Пахтакор» сафарда «Персеполис» билан ўйнади. 5-дақиқадаёқ тошкентликлар ҳисобни очишди. Чераннинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Бикмаев эса уни бўш қолган дарвозага осонликча йўллади. Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлса-да, қанот ҳаками буни пайқамай қолди.

25-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Будимир бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтиб, жарима майдонига кириб келди ва кучли зарба билан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда «Персеполис» босим уюштиришга ҳаракат қилди, «Пахтакор» эса қарши ҳужумларда ўйнади. Аммо дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) ва Ас-Садд (Қатар) беллашади. 

ОЧЛ, гуруҳ босқичи, 1-тур
D гуруҳи

5 март, Теҳрон, «Озодий» стадиони
Персеполис (Эрон) – Пахтакор (Ўзбекистон) 1:1
Голлар
: Будимир (25) – Бикмаев (5)
Персеполис: Бейранванд, Ҳалилзода, Ҳусайний, Ресан, Нуруллоҳий, Тўробий, Камябиниа, Ширий, Будимир, Нодирий, Алипур
Пахтакор: Қувватов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Алижонов, Собирхўжаев (Симич 85), Абдуллаев, Ҳамдамов, Машарипов (Сидиқов 77), Черан, Бикмаев (Сергеев 60)
Огоҳлантиришлар: Алижонов (20), Сайфиев (22), Тўробий (70)
Ҳакамлар: Аднан Муҳаммад Тума, Аҳмад Моаннес Надий, Муҳаммад Мустафо Ҳасан (барчаси Иордания), Қосим Матар (Уммон).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз