Узбек O'zbek
Шомуродов ва «Ростов» иккинчи даврани дуранг билан бошлади
Якшанба, 03 Март
2474

Россия Премьер-Лигасининг 18-турида Красноярскнинг «Енисей» клуби «Ростов»ни қабул қилди. Сочидаги «Фишт» стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. 

Ўйиндаги биринчи гол «Ростов» ҳужумчиси Бьорн Сигурдарсон томонидан 68-дақиқада урилди. 83-дақиқада эса красноярскликларнинг янги футболчиси, ҳимоячи Бабакар Сарр ҳисобни тенглаштирди.

Бу ўйинни бошланғич таркибда бошлаган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 59-дақиқада мураббий томонидан алмаштирилди, Валерий Карпин унинг ўрнига майдонга Бьорн Сигурдарсонни туширди.

Иккинчи давранинг биринчи учрашувидаги дурангдан кейин «Ростов» очколари сонини 27тага етказган ва турнир жадвалида 7-ўринда жойлашган, «Енисей» 10 очко билан охирги - 16-ўринда қолмоқда. 

Тур доирасидаги яна бир учрашувда «Уфа» Москванинг «Динамо»сини қабул қилди. Уфадаги «Нефтяник» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 32-дақиқасида «Уфа» ҳужумчиси Сильвестр Игбун ҳисобни очди. 60-дақиқада москваликлар ҳужумчиси Евгений Луценко жавоб голини урди. «Динамо» яримҳимоячиси Вячеслав Грулёв 94-дақиқада жамоасига ғалаба келтирувчи голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Москваликларнинг икки голида ҳам Жоазиньон ассистентлик қилди.

Эндиликда «Динамо» очколари сонини 23тага етказган ва турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилган. «Уфа» 16 очко билан 15-ўринда қолмоқда. Чемпионат турнир жадвалини 18 ўйинда 37 очко жамғарган «Зенит» бошқармоқда.

Россия чемпионати
18-тур
Енисей – Ростов 1:1
(0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 68 Сигурдарсон, 1:1 – 83 Сарр.
Енисей – Юрченко, Ятченко (Соболев, 73), Гаджибеков, Кичин, Занев, Савичев, Сарр, Торбинский (Хубулов, 64), Огуде, Данченко, Саркисов.
Ростов – Песьяков, Хаджикадунич, Новосельцев, Мевля (Паршивлюк, 74), Логашов, Глебов (Зайнутдинов, 81), Норманн, Попов, Еременко, Чернов, Шомуродов (Сигурдарсон, 59).
Огоҳлантиришлар: Гаджибеков (23), Норманн (40), Хубулов (76), Соболев (80), Данченко (90).

Уфа – Динамо 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 32 Игбун, 1:1 – 60 Луценко, 1:2 – 90 Грулев.
Уфа – Беленов, Неделчару, Пуцко, Аликин, Живоглядов (Сухов, 85), Тилль (Вомбергар, 85), Карп, Пауревич, Йокич, Сысуев (Кротов, 58), Игбун.
Динамо – Шунин, Козлов, Шуньич, Хольмен, Морозов, Жоаозиньо, Тетте, Юсупов, Черных (Грулев, 76), Марков, Луценко (Панченко, 89).
Огоҳлантиришлар: Юсупов (13), Тетте (45), Козлов (67), Пауревич (72), Шуньич (78), Аликин (81), Йокич (86), Неделчару (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз