Узбек O'zbek
Ўзбекистон миллий терма жамоаси «China Cup» ярим финалида Уругвайга қарши ўйнайди
Шанба, 02 Март
8684

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу ойнинг 21-25-саналарида «China Cup» мусобақасида қатнашади. Турнир Хитойнинг Наннинг шаҳрида бўлиб ўтади.

Мусобақада Ўзбекистондан ташқари Уругвай, Хитой ва Таиланд терма жамоалари иштирок этади. Турнир ярим финал ва финалдан иборат бўлади.

Мусобақа ташкилотчиларининг қарорига кўра, Ўзбекистон ярим финални 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказадиган бўлди, деб хабар бермоқда ЎФА. Ундан аввалроқ, мезбон Хитой термаси 21 март куни Таиланд билан куч синашади.

25 март куни учинчи ўрин учун баҳс ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Маълумот учун, «China Cup» мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йилги мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган бўлиб, унда Чили ғолиб чиққан. 2018 йилда эса Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этган кубокда Уругвайнинг қўли баланд келган. Аввалги ҳар икки турнир ҳам Наннингда бўлиб ўтганди.

Хабар қилинишича, «China Cup-2019» олдидан Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади, унда Хитойга олиб кетиладиган футболчилар рўйхати эълон қилиниши режалаштирилган. Анжуман санаси маълум қилинмаган.

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табареснинг «China Cup-2019» учун кенгайтирилган таркибидан қуйидаги футболчилар ўрин олган:

Дарвозабонлар:
Фернандо Муслера ("Галатасарой", Туркия)
Мартин Кампанья ("Индепендьенте", Уругвай)
Мартин Сильва ("Либертад", Парагвай)

Ҳимоячилар:
Диего Годин ("Атлетико", Испания)
Себастьян Коатес ("Спортинг", Португалия)
Хосе Мария Хименес ("Атлетико", Испания)
Гастон Сильва ("Индепендьенте", Уругвай)
Мартин Касерес ("Ювентус", Италия)
Матиас Суарес ("Дефенсор Спортинг", Уругвай)
Марсело Сараччи ("Лейпциг", Германия)
Найтан Нандес ("Бока Хуниорс", Аргентина)

Ярим ҳимоячи:
Жованни Гонсалес ("Пеньяроль", Уругвай)
Диего Лаксальт ("Милан", Италия)
Лукас Торрейра ("Арсенал", Англия)
Матиас Весино ("Интер", Италия)
Родриго Бентанкур ("Ювентус", Италия)
Карлос Санчес ("Сантос", Бразилия)
Николас Лодейро ("Сиэтл Саундерс", АҚШ)
Камило Маяда ("Ривер Плейт", Аргентина)
Федерико Вальверде ("Реал Мадрид", Испания)
Жоржиан Де Арраскаэта ("Фламенго", Бразилия)

Ҳужумчилар:
Гастон Перейро ("ПСВ", Голландия)
Жонатан Родригес ("Сантос Лагуна", Мексика)
Макси Гомес ("Сельта", Испания)
Кристиан Стуани ("Жирона", Испания)
Эдинсон Кавани ("ПСЖ", Франция)
Луис Суарес ("Барселона", Испания)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилнинг июнь ойида ЖЧ-2018га тайёргарлик кўраётган Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини ўтказган эди. Ўшанда ўз тарихида илк марта Жанубий Америка вакили билан ўйинда қатнашган Ўзбекистон МТЖ 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Image

Қуйида ана ўша учрашув қайдномаси келтириб ўтилади.

Уругвай – Ўзбекистон 3:0
Голлар: 
1:0 – 32 де Арраскаэта, 2:0 – 54, пенальти Суарес, 3:0 – 73 Хименес.
Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Макси Перейра (Лаксальт, 59), Годин, Нандес (Родригес, 46), Весино (Торрейра, 59), де Арраскаэта (Санчес, 65), Бентанкур, Суарес (Стуани, 83), Кавани (Макси Гомес, 76).
Ўзбекистон – Суюнов, Ашурматов, Муҳаммадиев (Отахонов, 58), Комилов, Ҳамробеков (Ғийосов, 73), Сиддиқов (Шихов, 81), Турғунбоев (Яхшибоев, 58), Машарипов, Ғаниев (Алибоев, 73), Азамов, Ўринбоев (Абдуҳолиқов, 46).
Огоҳлантиришлар: Машарипов (8), Ашурматов (57), Весино (57).
Четлатиш: Комилов (79).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз