Узбек O'zbek
«Ливерпуль» мухлислари буни биламиз» – испан нашри Серхио Рамосни Сталинга ўхшатди
Шанба, 02 Март
7492

Испаниянинг машҳур нашри «AS» ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида Ла Лига футболчиларини ташқи кўриниш жиҳатидан бошқа соҳадаги машҳурларга ўхшатди. Улар орасида бир ўхшатиш кўпчиликнинг диққатини тортди.

«AS» Испания терма жамоаси ҳамда Мадриднинг «Реал» клуби сардори Серхио Рамосни ташқи кўриниш жиҳатидан 1924-54 йилларда собиқ иттифоқ компартияси бош котиби бўлиб ишлаган диктатор Иосиф Сталинга ўхшатди. Бу икки машҳур инсоннинг суратлари ёнма-ён қўйилганда ўхшашлик чиндан ҳам сезилади.

Бу постга қолдирилган изоҳлар ҳам қизиқарли. Улардан бирида «Ливерпуль» мухлиси шундай дейди: «Биз «Ливерпуль» мухлислари буни биламиз». Бу изоҳ муаллифи Рамоснинг ЕЧЛ финалида Муҳаммад Салоҳга нисбатан ишлатган қўполлигини назарда тутган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз