Узбек O'zbek
Де Йонг: «ЕЧЛда чорак финалга чиқсак, Рамос сариқ карточка олганидан пушаймон ейди»
Шанба, 02 Март
3851

«Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонг ЕЧЛ 1/8 финалининг «Реал»га қарши жавоб ўйини олдидан рақиб жамоа сардори Серхио Рамоснинг дисквалификацияси ҳақида ўз фикрини айтди. УЕФА Рамосни Амстердамдаги ўйин охирида атайин сариқ карточка олган, деб топган ва икки ўйинга четлатиб, 1500 евро жаримага тортганди.

«Рамоснинг ҳаракатларида ҳеч қандай провокацияни кўрмадим. Кўрамиз, нима рўй бераркин. Агар чорак финалга биз чиқсак, у сариқ карточка олганига афсусланиб қолади», – деган де Йонгнинг сўзларини келтирмоқда AD.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйин 2:1 ҳисобида испанлар фойдасига ҳал бўлганди. Жавоб учрашуви 5 март куни Мадридда бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз