Узбек O'zbek
«Аякс»нинг яна бир ёш футболчиси «ПСЖ»га ўтади
Жума, 01 Март
2875

«Аякс» ҳимоячиси Митчел Баккер фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради.

RMC нашри маълумотига кўра, ёзги трансферлар чоғида ушбу 18 ёшли футболчи «Пари Сен-Жермен» сафига бориб қўшилади. Жорий мавсум якунида ушбу 18 ёшли футболчининг «Аякс» билан шартномаси муддати якунига етади ва унинг трансфери парижликларга текинга тушади.

Қайд этилишича, «ПСЖ»Баккерни қишки трансферлар дарчаси вақтидаёқ қўлга киритишга ҳаракат қилган, аммо томонлар келишувга эриша олмаган. Манба сўзларига кўра, ёзда парижликлар клуби сафини яна бир неча ёш футболчилар тўлдириши мумкин.

Баккер «Аякс» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва айни вақтда клубнинг ёшлар жамоасида тўп суради. У Эредивизиянинг жорий мавсумида бир ўйинга заявка қилинган, аммо майдонга тушмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз