Узбек O'zbek
Туркия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Пайшанба, 28 Феврал
2943

Шенол Гюнеш Туркия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлади, деб хабар бермоқда мамлакат футбол федерацияси сайти.

Айни пайтда «Бешиктош» клубини бошқараётган мутахассис 1 июндан бошлаб, янги лавозимида иш бошлайди. У қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилган руминиялик мутахассис Мирча Луческу ўрнини эгаллайди.

Қайд қилиш жоизки, Гюнеш 2000-2004 йиллар давомида Туркия терма жамоасини бошқарган. Унинг қўли остида турклар ЖЧ-2002 бронза медалларини қўлга киритишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз