Узбек O'zbek
Инфантино: «Италия стадионлар инфраструктураси борасида Габондан ҳам орқада»
Пайшанба, 28 Феврал
2258

ФИФА президенти Жанни Инфантино Италиянинг Rai Sport телеканалига берган интервьюсида бу давлатдаги стадионлар ҳолати қониқарсиз эканига эътибор қаратди.

«Италияда стадионлар билан боғлиқ вазиятни ҳеч қандай мантиқ билан изоҳлаб бўлмайди. Мамлакатда футболни жуда севишади, футбол маданияти юксак даражада шаклланган. Аммо 2017 йили Африка Миллатлар кубогини ўзида ўтказган Габонда стадионлар нафақат футбол ўйини ўтказиладиган маскан, балки шаҳарнинг рамзи ҳам саналади. Габонда стадионлар инфраструктураси Италиядагидан кўра яхшироқ.

Италияда фақат «Ювентус» ва «Удинезе» клубларигина ўз стадионларига эга эканига ишониш қийин. Эслатиб ўтишни истардимки, стадион фақат катта харажат дегани эмас, балки ҳаммасидан ҳам кўра инвестиция демакдир», – деган Инфантинонинг сўзларини келтирмоқда Calciomercato.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз