Узбек O'zbek
Ибраҳимович Кейнга ҳақиқий топ-клубга ўтишни маслаҳат берди
Пайшанба, 28 Феврал
6283

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Тоттенҳэм» форварди Ҳарри Кейнни кучлироқ клубга ўтиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди.

«Англияда ўйнаган вақтимда Кейнни кўрганман. У яхши ҳужумчи, ўсишда давом этяпти. Қўлидан кўп нарса келади. Бироқ катта жамоада ўйнаб, ўзини кўрсатиш ва «Тоттенҳэм»га ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, оддий клубда зўр ўйнаш – бошқа-бошқа нарсалардир.

Агар у кўп нарсага эришмоқчи бўлса, ҳа, клубини алмаштириши керак бўлади. «Тоттенҳэм» – жуда яхши жамоа, аммо у барча совринлар учун курашадиган клуб эмас. Ҳатто бу клубнинг мураббийи жуда кучли экани ҳам камлик қилади», – деган Ибраҳимовичнинг сўзларини нашр қилди BetHard.

Эслатиб ўтамиз, «шпорлар» АПЛда 28-турдан кейин 3-ўринда боришмоқда. Кейн эса 15та гол билан тўпурарлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз