Узбек O'zbek
«Бавария» Франция терма жамоаси ҳимоячиси трансферини келишиб олди
Пайшанба, 28 Феврал
1968

«Бавария» клуби «Атлетико» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Люка Эрнандес трансферини келишиб олди.

Мюнхенликлар мавсум охирида 23 ёшли футболчи учун 80 миллион евро тўлаб, уни ўз сафига қўшиб олишади, деб ёзади Bild. 

Аввалроқ, «Бавария» Франция терма жамоасининг яна бир ҳимоячиси Бежамен Павар трансферини эълон қилган эди. 2016 йилдан бери «Штуттгарт» шарафини ҳимоя қилаётган 22 ёшли футболчи 1 июль куни мюнхенликлар таркибига қўшилади. Унинг шартномаси 5 йилга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала футболчи Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз