Узбек O'zbek
УЕФА «Тоттенҳэм» мухлислари «Камп Ноу»да калтаклангани юзасидан «Барселона»га қарши иш очди
Чоршанба, 27 Феврал
4031

УЕФА «Барселона»га нисбатан интизомий иш очди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинган.

Каталония клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Тоттенҳэм»га қарши ўйинни талаб даражасида ташкил этмаганликда айбланмоқда.

«Камп Ноу»даги баҳс 11 декабрь куни бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисобида якун топганди. УЕФА ушбу ўйин ташкилотчилиги борасида «Тоттенҳэм»дан тушган шикоятдан сўнг интизомий иш очишга қарор қилгани айтилмоқда. Интизом қўмитаси бу масалани 28 февралда кўриб чиқади.

Ўша баҳсда меҳмонлар секторида тартибсизлик келиб чиққан ва инглиз клуби мухлислари полициячилар ҳамда стадион ходимлари томонидан калтакланган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳам, «Тоттенҳэм» ҳам ЕЧЛ плей-оффига чиққан. Нимчорак финалнинг илк ўйинида «Барса» «Лион» майдонида 0:0 ўйнаган бўлса, «шпорлар» Лондонда «Боруссия Д»ни йирик ҳисобда мағлуб этди – 3:0.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз