Узбек O'zbek
Европанинг топ-10 чемпионатларида бу мавсум энг кам гол ўтказиб юбораётган дарвозабонлар маълум қилинди
Чоршанба, 27 Феврал
6090

Sofa Score статистика портали Европанинг энг кучли 10та миллий чемпионатларида бу мавсум энг кам тўп ўтказиб юбораётган дарвозабонлар рейтингини эълон қилди.

Рейтингнинг биринчи ўрнидан ЦСКА сардори Игорь Акинфеев жой олган. У РПЛнинг 17 ўйинида 8та гол ўтказган, бу бир ўйинга ўртача 0,47тадан тўғри келади.

Иккинчи поғонада «Порту» посбони Икер Касильяс (23 ўйинда 12та гол, ўртача 0,52) қайд этилган бўлса, кучли учликка РПЛнинг яна бир вакили – «Ростов» дарвозабони Илья Абаев (0,54) якун ясаб беради.

Шунингдек, бешликдан Алиссон («Ливерпуль», 0,57) ва Альфонс Ареоля («ПСЖ», 0,61) ўрин олган.

Қайд этиш керак, рейтингга ўз клубларининг бу мавсумдаги камида 50 фоиз ўйинларида қатнашган дарвозабонларгина киритилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз