Узбек O'zbek
Самвел Бабаян ўзбек футболига қайтди – у ЎФА томонидан умрбод четлатилган эди
Сешанба, 26 Феврал
12543

Ўзбек футболи мутахассисларидан бири Самвел Бабаян Тошкентнинг «Локомотив» клубида фаолият олиб боради. 

«Темирйўлчилар» матбуот хизмати хабарига кўра, Бабаян «Локомотив» клуби президенти Мансур Раджаповга маслаҳатчи этиб тайинланган.

Унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган:
1. Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш;
2. «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш;
3. Клуб моддий-техника базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга ошириш.

Самвел Бабаян асосан «Пахтакор» клубидаги ва Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолияти орқали кенг жамоатчиликка танилган. 2014 йилда у «Пахтакор» бош мураббийи сифатида Ўзбекистон чемпиони бўлган, 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб топилган. 2017 йилда миллий терма жамоа билан ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритолмаган эди.

2018 йил январь ойида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Самвел Бабаянни «Пахтакор» клуби футболчилари шартномаси билан боғлиқ қаллоблиги учун футболдан умрбод четлатган эди. Шундан сўнг у Латвиянинг «Спартак» клубида бош мураббий ва техник директор бўлиб ишлади.

Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Самвел Бабаяндан дисквалификация олиб ташлангани ҳақида ҳеч қандай қарорни эълон қилмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз