Узбек O'zbek
Матич машғулот вақтида жароҳат олиб сафдан чиқди
Якшанба, 24 Феврал
1241

Неманя Матич «Манчестер Юнайтед»нинг АПЛнинг 27-тури доирасида «Ливерпуль»га қарши кечадиган ўйинда иштирок этмайди.

30 ёшли хавбек 23 февраль куни ўтказилган машғулотлар вақтида жароҳатланган. Бу ҳақда «МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўйин олдидан берган интервьюсида маълум қилган.

Дастлабки хулосаларга кўра, Матич бир ойгача майдонга қайта олмаслиги мумкин.

У кейинги ҳафтада тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади ва унинг якунларига кўра унинг сафга қайтиши муддати маълум бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз