Узбек O'zbek
Коман захирадан ўйинга қўшилиши билан жароҳат олиб сафдан чиқди
Якшанба, 24 Феврал
2020

«Бавария» яримҳимоячиси Кингсли Коман Германия чемпионатининг 23-турида «Ҳерта»га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олди.

Коман ўйинни захира ўриндиғида бошлаган, 58-дақиқада Франк Рибери ўрнига майдонга туширилганди. Аммо у майдонга чиққанидан 9 дақиқа ўтиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди, унинг ўрнига ўйинни Томас Мюллер давом эттирди.

Ўйиндан кейинги текширувлар давомида Кингслининг белидаги мушак тўқималарида узилиш бўлгани қайд этилган.

Клуб унинг тикланиш муддатига аниқлик киритмади, Bild хабарига кўра эса у камида 3 ҳафта муддатга сафдан чиққан. Шу тариқа, у ЕЧЛнинг нимчорак финали доирасида март ойи бошида Мюнхенда «Ливерпуль»га қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин.

Футболчи январь ойида ҳам жароҳат олган ва февраль ойи ўрталарида «Ливерпуль»га қарши ўйнай олмаслиги айтилганди. Аммо у Мерсисайддаги ўйинга тайёр бўлиб, бошланғич таркибда майдонга тушганди.

Германия чемпионатининг жорий мавсумида Коман 12 ўйинда майдонга тушди. У ўтган турда, 15 февраль куни «Аугсбург»га қарши кечган қийин баҳсда 2та гол уриб, бир голга узатма берган ва жамоасининг сафардан иродали ғалаба билан қайтишини таъминлаганди.

«Бавария» айни вақтда очколари сонини 51тага етказган ва Бундеслига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 2 март куни, 24-тур доирасида мюнхенликлар жамоаси Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубига қарши муҳим учрашув ўтказишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз