Узбек O'zbek
Кейн кутилганидан эртароқ сафга қайтди
Сешанба, 19 Феврал
1680

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн кутилганидан эртароқ тўпиғидаги жароҳатидан соғайиб, сафга қайтди.

Sky Sports хабарига кўра, март ойигача майдонга туша олмаслиги тахмин қилинган 25 ёшли инглиз тўлиқ юкламали машғулотларни бошлаб юборган. У 13 январь куни «Манчестер Юнайтед» билан баҳсда (1:0) жароҳат олганди.

«Шпорлар» кейинги бир ой давомида Кейннинг ёрдамисиз ҳам АПЛнинг 4 ўйинида очко йўқотишмади, ЕЧЛ 1/8 финалининг «Боруссия»га қарши илк ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонишди (3:0); аммо шу вақт ичида клуб Англия кубоги ва Лига кубогидаги иштирокини якунлади.

Кейн бу мавсум «Тоттенҳэм»нинг барча мусобақалардаги 31 ўйинида қатнашиб, 20та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз