Узбек O'zbek
«ПСЖ» Верраттига 10 млн евродан кўпроқ йиллик маош белгиламоқда
Душанба, 18 Феврал
1534

«ПСЖ» яримҳимоячи Марко Верратти билан янги битим шартларини келишиб олди, деб хабар беради Paris United.

Нашрга кўра, Италия терма жамоасининг 26 ёшли аъзоси билан келишув 2024 йилгача узайтирилади ва унга йилига 10 млн евродан кўпроқ маош тўланади.

Верратти охирги марта 2016 йилда шартномасини янгилаган ва 2021 йил ёзигача муддатга битим тузганди. Клуб уни 2012 йилда «Пескара»дан 12 млн еврога сотиб олган.

Верратти бу мавсум Франция чемпионатининг 15 ўйинида майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз