Узбек O'zbek
«Ювентус» «Реал»нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи
Шанба, 16 Феврал
8855

«Ювентус» клуби «Порту» ҳимоячиси Эдер Милитао хизматига қизиқиш билдирмоқда. 

Rai Sport хабарига кўра, туринликлар спорт директори Фабио Паратичи Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Рома» - «Порту» (2:1) ўйинида бразилиялик 21 ёшли футболчи ўйинини кузатган.

«Ювентус» «Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт трансферидан воз кечиб, Милитао билан шартнома имзоламоқчи. «Аякс» ўз футболчиси учун 75 миллион евро сўраётган бўлса, «Порту» 50 миллион еврога рози бўлиб турибди.

Аввалроқ, «Реал» Милитаони трансфер мақсадларидан бирга айлантиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз