Узбек O'zbek
«Шаржа» «Пахтакор»нинг ОЧЛ саралашидаги рақибини енгди, Отабек Шукуров 90 дақиқа ўйнади
Жума, 15 Феврал
3506

Таркибида Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров тўп сурувчи «Шаржа» клуби чемпионатнинг 15-туридан кейин ҳам ҳамон мағлубиятга учрамаган ягона жамоалигича қолмоқда.

Бу турда шаржаликлар Дубайнинг «Ал-Наср» клуби меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ягона гол 74-дақиқада Райан Мендес томонидан урилди ва у чемпионатнинг бу мавсумидаги голлари сонини 8тага етказиб қўйди.

Ушбу учрашувда ҳам Отабек Шукуров одатдагидек тўлиқ вақт майдонда ўйнади.

Қайд этиш керак, «Ал-Наср» 43-дақиқада Тариқ Аҳмад четлатилганидан сўнг ўйинни бир киши кам бўлиб якунлашди. Ушбу жамоа 19 февраль, сешанба куни ОЧЛ саралаши плеф-офф босқичида Тошкентнинг «Пахтакор» клубини қабул қилади.

«Шаржа» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 37тага етказди ва пешқадамликда давом этмоқда. Клуб кейинги турни 22 февралда Дубайнинг бошқа бир жамоаси –«Шабаб Ал-Аҳли»га қарши ўз майдонида ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз