Узбек O'zbek
Манчини: «Нега энди Италия Евро-2020 чемпиони бўлолмас экан?»
Жума, 15 Феврал
1655

Италия терма жамоаси келаси йили бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида ғолиб чиқиш учун барча имкониятларга эга, деб ҳисобламоқда жамоа бош мураббийи Роберто Манчини.

Эслатиб ўтамиз, «скуадра адзурра» ЖЧ-2018 финал босқичига чиқа олмаган эди.

«Мундиалда иштирок этмаслик оғриғи ўтиб кетди. Буни ёдда тутишимиз, ундан сабоқ олишимиз ва кенгроқ кўламда фикрлашимиз керак. Биздан яққол устун жамоа йўқ. Аргентина Месси билан Америка Кубогида ғолиб чиқиши мумкин, аммо бошқалар Месси йўқ. Шундай экан, нега энди Европа чемпионатида ғолиб чиқиш ҳақида ўйламаслигимиз керак?» – деган Мессининг сўзларини келтирмоқда Corriere della Sera.

Эслатиб ўтамиз, италянлар Миллатлар лигасининг «А» лигасида Португалия ва Польша билан бир гуруҳда кураш олиб борди ва биринчи ўринни Португалияга бой берди. Жамоа Евро-2020 саралашида Босния ва Ҳерцеговина, Финляндия, Греция, Арманистон ва Лихтенштейн билан бирга «J» гуруҳидан ўрин олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз