Узбек O'zbek
Игнатий Нестеров допинг сабабли футболдан четлатилди
Жума, 15 Феврал
21901

Осиё Футбол Конфедерацияси интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Уҳуд» клуби дарвозабони Игнатий Нестеровни тақиқланган моддани истеъмол қилганликда гумонлаб, футболдан четлатди. Бу ҳақда Goal SA хабар бермоқда.

«Уҳуд» клуби Нестеровнинг ўрнига бошқа дарвозабонни рўйхатдан ўтказишни сўраб, Саудия Арабистони футбол федерациясига мурожаат қилган. 

Шу пайтга қадар Нестеров «Уҳуд» таркибида 2 марта майдонга тушди ва ҳар иккала ўйинда жамоаси ғалаба қозонди. Сўнгги турдан ўрин олган «Ат-Таъвун» клубига қарши баҳсда эса қайдномага киритилмади.

Хабарга кўра, Нестеров Ўзбекистон терма жамоаси сафида январь ойида Осиё Кубогида иштирок этганида топширган допинг таҳлили ижобий натижа берган. Яқин орада у Малайзияга, ОФК қароргоҳига бориб, допинг таҳлиллари натижаси юзасидан тушунтириш бериши лозим. 

Қайд қилиш жоизки, ОФК сайтида Нестеровнинг допинг таҳлили ижобий натижа бергани ва унинг футболдан четлатилгани ҳақида ҳеч қандай расмий хабар йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз