Узбек O'zbek
Саррига истеъфо хавф солмоқда
Сешанба, 12 Феврал
2822

«Челси» Маурицио Саррини яқин вақтлар ичида ишдан бўшатиши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, лондонликлар клуби жамоа Европа Лигасини эрта тарк этса, 60 ёшли  италиялик мутахассисни ишдан бўшатиши кутилмоқда. «Челси» турнирнинг 1/16 финалида «Мальме»га қарши ўйнайди.

Сарри олдига Европа Лигасида ғолиб чиқиш орқали ёки АПЛда кучли тўртликка кириш орқали ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифа қилинган.

Жамоа раҳбарияти Англия Кубоги финалида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда ва Англия Кубогида 1/8 финалда «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинларда яхши натижа бўлишига катта умид боғламаяпти.

АПЛнинг 26 ўйинидан кейин «Челси» турнир жадвалида 50 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз