Узбек O'zbek
Салоҳни трансфер қилиш ғояси Роналдуга маъқул келди
Сешанба, 12 Феврал
13193

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин. Аввал хабар қилинганидек, Турин клуби ушбу трансфер учун 200 млн евро ажратишга тайёр.

Sky News Arabia нашри тарқатган хабарга кўра, «Юве» етакчиси Криштиану Роналду мисрлик ҳужумчи трансфери ғоясини маъқуллаган. Салоҳ жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан келиша олмай қолган Пауло Дибаланинг ўрнини эгаллаши тахмин қилинмоқда.

Манбанинг қўшимча қилишича, «Ювентус» Салоҳ харидини амалга ошира олмаса, «Реал»дан Марко Асенсиони олиб келишга уриниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ учун А Серия бегона эмас, «Ливерпуль» уни 2017 йили «Рома»дан 42 млн еврога сотиб олганди. Унинг мерсисайдликлар билан битими 2023 йилгача мўлжалланган.

Салоҳ жорий мавсумда 34та ўйин ўтказиб, 20+8 маҳсулдорлик натижасини қайд этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз