Узбек O'zbek
«Реал» ёзда ҳужум чизиғини Дибала билан кучайтириши мумкин
Сешанба, 12 Феврал
4037

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала ёзги трансфер мавсумида «Реал»га ўтиши мумкин.

AS нашрига маълум бўлишича, аргентиналик футболчи Турин клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози. Куни кеча у ва бош мураббий Массимилиано Аллегри ўртасида зиддият келиб чиққан эди.

Январь ойида у фаолиятини қаерда давом эттириши масаласига аниқлик киритмаган эди.

«Келажакда нима юз беришини аниқ айтолмайман. Ҳозирги кунда «Ювентус»да ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Фаолиятимни бошқа клубда давом эттиришим мумкинми? Ҳамма нарса юз бериши мумкин», - деганди у.

Дибаланинг «Юве» билан битими 2022 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. 25 ёшли Пауло 2015 йилдан буён «кекса синьора» шарафини ҳимоя қилади. У клуб сафида уч маротабадан Италия чемпионати ва кубогида ғолиб чиқди, икки маротаба мамлакат суперкубоги эгасига айланди. 2014/15 йиллар мавсумида у 12та голли пас билан А Сериянинг энг яхши ассистенти бўлган эди.

Жорий мавсумда Дибала Италия чемпионатининг 19 ўйинида майдонга тушиб, 2+4 маҳсулдорлик натижасига эришди.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз