Узбек O'zbek
«Реал» Бундеслига тўпурари учун 45 миллион евро таклиф қилди
Сешанба, 12 Феврал
3839

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ҳужумчиси Лука Йович «Реал»га ўтиши мумкин.

Bild хабарига кўра, Испания клуби 21 ёшли сербиялик учун 45 миллион евро таклиф қилган. 

Йович хизматига «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо каталонияликлар футболчининг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи «Бенфика»га ҳеч қандай таклиф беришмаган. 

Йович Бундеслига жорий мавсумида 19та ўйинда 14та гол уриб, тўпурарлар баҳсида пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз