Узбек O'zbek
Погба «Ювентус»га ўтмайди, унинг режаси бошқача
Сешанба, 12 Феврал
10211

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба «Ювентус» клубига қайтмайди. 

Бу ҳақда туринликлар спорт директори Фабио Паратичи хабар берди.

«Погба қайтадими? Йўқ. Футболда ҳар нарса юз бериши мумкин, аммо Погбанинг қайтиши жуда мураккаб жараён», - деб Паратичи сўзларини келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, Погба 2012 – 2016 йилларда «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган ва кейинчалик «Манчестер Юнайтед»га ўтган. Унинг яқин орада манкунианликлар билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз