Узбек O'zbek
«Пахтакор» - «Эйр Форс» ўйини 20 дақиқага тўхтатилди
Сешанба, 12 Феврал
13282

Осиё Чемпионлар Лигаси 2-босқич саралашидан ўрин олган «Пахтакор» - «Эйр Форс» ўйинида кутилмаган ҳолат юзага келди.

Баҳснинг 20-дақиқасида (ҳисоб 0:0) майдоннинг суғориш тизимида носозлик юзага келди ва майдонга сув сизиб чиқа бошлади. Натижада, бош ҳакам Ким Хи Гон ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди. 

Стадион ходимлари носозликни бартараф қилиш учун бир неча дақиқада давомида уриниб кўришди. Аммо бунинг иложини топа олишмади. Шундан сўнг, бош ҳакам жамоаларни олиб, кийиниш хонасига кириб кетди.

Фақат 20 дақиқа ўтганидан сўнг, суғориш тизими тузатилди ва ўйин давом эттирилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз