Узбек O'zbek
Озарбойжон терма жамоасига бош мураббий тайинланди
Сешанба, 12 Феврал
1820

Озарбойжон терма жамоасига хорватиялик мутахассис Никола Юрчевич бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайтида маълум қилинди.

Томонлар ўртасидаги шартнома 2020 йил ёзига қадар бўлган муддатдаги ҳамкорликни назарда тутади. Бу вақт ичида озарбойжонликлар Евро-2020 саралашини Хорватия, Уэльс, Словакия ва Венгрия термаларига қарши бир гуруҳда ўтказишади.

52 ёшли Юрчевич фаолияти давомида Загребнинг «Динамо» клубида бош мураббий, Москванинг «Локомотив», Истанбулнинг «Бешиктош» ва Лондоннинг «Вест Ҳэм» клубларида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. У 2006-2012 йилларда Хорватия терма жамоасида бош мураббий ассистенти сифатида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Туркия терма жамоаси бош мураббийи Мирча Луческу истеъфога чиқарилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз