Узбек O'zbek
Мессига «Барселона»нинг икки футболчиси ёқмаяпти
Сешанба, 12 Феврал
22180

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоанинг асосий таркибида ҳимоячи Жейсон Мурильо ва яримҳимоячи Кевин-Принс Боатенгни кўришни истамаяпти.

Don Balon хабарига кўра, аргентиналик уларнинг савияси етарли даражада юқори эмас ва жамоа даражасига мос келмайди деб ҳисобламоқда. Месси ҳар иккаласини ҳам асосий таркибдан тушириб юборишни хоҳлаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Мурильо ва Боатенг мос равишда «Валенсия» ва «Сассуоло»дан мавсум охирига қадар ижарага олинган эди. Биринчиси «Барселона» таркибида Испания Кубогида 2та ўйин ўтказди, иккинчиси шу мусобақада 63 дақиқа ўйнади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз