Узбек O'zbek
Мануэл Нойер «Ливерпул»га қарши майдонга тушиши мумкин
Сешанба, 12 Феврал
1648

Мьюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойер Европа чемпионлар лигаси доирасида «Ливерпул» билан нимчорак финал баҳсида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида айтди.

«Cоғлиғим жойида, у даражада жиддий эмас. Ўйлайманки, шифокорлар тезроқ сафга қайтишимга ёрдам беришади. Агарда барчаси рисоладагидек бўлса, «Ливерпул»га қарши учрашувда майдонга тушишим мумкин», – деган германиялик посбон.

Мануэл Нойер бунгача на «Энфилд»да ўйнаган, на «Ливерпул»га қарши бирон марта баҳс юритган. Бу фаолиятидаги биринчи ҳодиса бўлишига умид қилган: «Ливерпул»га қарши баҳс «Энфилд»да фаолиятимдаги дастлабкиси бўлади. Ушбу учрашувни сабрсизлик билан кутяпман».

У «Ливерпул»нинг уй стадиони «Энфилд» ва у ердаги ўзгача футбол кайфияти ҳақида эшитганларини шундай тарифлайди: «Энфилд»даги атмосфера ҳақида кўп эшитганман. Ўйлайманки, бизни жуда ҳам ажойиб ўйин кутиб турибди».

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз