Узбек O'zbek
«Кончилар» «Душанбе шерлари»га қарши
Сешанба, 12 Феврал
1793

Яна ярим соатдан сўнг Олмалиқда Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига ўтиш учун саралаш ўйини бошланади. Ўз тарихида илк марта қитъанинг энг нуфузли мусобақасида қатнашаётган АГМК жамоаси қўшни Тожикистон футболи байроқдори «Истиқлол»ни қабул қилган. АГМК ҳали ҳеч қачон ОЧЛда ўйнамаган бўлса-да, «Кончилар»ни ўз вақтида «Бунёдкор» билан Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиққан Миржалол Қосимов бошқармоқда. Жамоа таркибидаги баъзи футболчилар учун ҳам ОЧЛ янги мусобақа эмас.

Ўз навбатида рақибларимизни ҳам бизга бегона бўлмаган мураббий Ҳаким Фузайлов бошқаради. Ҳаким Қаюмович Самарқанднинг «Динамо» жамоасида ишлагани билан юртимиздаги мухлисларга таниш. У «Бухоро», «Андижон», «Локомотив» каби жамоаларимизда ҳам ишлаган. «Локомотив» билан ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш саралашида мағлуб бўлганини ҳам эсласангиз керак.

Айтганча, «Истиқлол»нинг лақаби «Шерлар». Ўз футболимизнинг ҳам «Шерлари» («Пахтакор») бўлгани сабаб «Истиқлол»ни «Душанбе шерлари» деб атадик.

Тожикистон клуби ОФК кубогида икки марта финалга чиққанини таъкидлаш керак. Тожикистонда бу жамоанинг мухлислари жуда кўп. Ўйин қўшниларимизнинг «Варзиш ТВ» телеканалида ҳам олиб берилиши «Истиқлол» футболчилари ўз мухлисларининг мададини ҳис қилиб туришини англатади. Бир сўз билан айтганда битта ўйиндан иборат бу қарама-қаршилик қизиқарли ўтади

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз