Узбек O'zbek
Дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан бири вафот этди
Сешанба, 12 Феврал
7063

Англиялик машҳур дарвозабон Гордон Бэнкс 81 ёшида вафот этди, деб хабар беради BBC. У уч йил давомида саратонга қарши курашган эди.

Қайд қилиш жоизки, Бэнкс IFFHS талқинига кўра, XX асрнинг энг яхши дарвозабонлари рейтингида россиялик Лев Яшиндан кейин 2-ўринни эгаллаган эди. Бундан ташқари, ЖЧ-1970 мусобақасида Пеле зарбасидан сўнг амалга оширган сэйви ўтган асрда энг яхши деб топилди.

Бэнкс 1958-78 йилларда тўп тепган. У фаолиятида «Честерфилд», «Лестер», «Сток Сити», «Кливленд Стокерс», «Хелленик», «Форт-Лодердейл Страйкерс» ва «Сент-Патрикс Атлетик» клубларида ўйнаган. Англия терма жамоаси сафида 73та ўйинда майдонга тушиб, 57та гол урган. 1966 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз