Узбек O'zbek
Дик Адвокат икки рус футболчисини Месси ва Роналдуга қиёслади
Сешанба, 12 Феврал
6532

«Зенит» ва «Фенербахче» клубларининг собиқ бош мураббийи, айни пайтда Нидерландиянинг «Утрехт» клубини бошқараётган Дик Адвокат икки собиқ клубининг Европа Лигаси 1/16 финал доирасида ўзаро тўқнаш келаётгани борасида фикр билдириб ўтди.

«Фенербахче»да муаммолар бор. Лигада ишлари орқага кетяпти («Фенербахче» Туркия Суперлигасида 14-ўринда бормоқда – Tribuna). Еврокубоклардан чиқиб кетиш риски ҳам юқори. Мен барқарорлик бўлмагани учун кетгандим. На мақсад бор ва на вазифа.

Биламан, «Зенит»да ёш футболчилар жамланган. Терма жамоанинг кўп ўйинчилари бор. Анча дадил йигитлар. Етакчиларидан бири – Дзюба, мен уни рад этгандим. Етарлича иқтидорга эга эмас, деб ҳисоблаганман. Қўл остимда келажаги бор футболчилар кўп эди. Камида Кокориндек. Измайлов доимо жароҳат олаверарди. Аммо биринчи ўринда Кокорин туради.

У ҳозир ҳибсда? Ҳа, қайғули. Буни руслар истеъдодни аллақандай бўлмағур нарсага алмаштириш дейишади. Кокорин қамоқда эканидан афсусдаман, у Истанбулда «Зенит»га ёрдам бера олган бўларди. У жуда-жуда истеъдодли йигит. «Dolce vita» («ширин ҳаёт» маъносидаги итальянча ибора – Tribuna) ёшларга халал беради.

Янги Аршавин? Йўқ, Аршавин фақат битта. Худо юқтирган талант. Бошқалар ҳам ҳаракат қилишяпти. Дзюбада мушаклар, характер бор, лекин истеъдод йўқ. Аммо Кокорин – талант! Агар Аршавин – Месси бўлса, унда Кокорин – Криштиану Роналду. Сизнинг ўлчовингиз бўйича. Тезкор ва шиддатли, жуда ажойиб ўйинчи. Ҳаммасини биринчи мартадаёқ ўзлаштириб оларди. Афсус, шахсий ҳаёти уни йўлдан айирибди», – деган Адвокатнинг сўзларини келтириб ўтди «Спорт-экспресс».

«Фенербахче»-«Зенит» учрашуви бугун, Тошкент вақти билан соат 22:55да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз