Узбек O'zbek
«Барселона» Коутиньо бўйича бир қарорга келди
Сешанба, 12 Феврал
15774

«Барселона» Филиппе Коутиньони сотиш вариантларини кўриб чиқмаяпти. 

ESPN маълумотига кўра, каталонлар клубидагилар 26 ёшли футболчини клубда узоқ вақт сақлаб қолмоқчи, аммо у таркибнинг муҳим футболчиси бўлишига кафолат берилмайди. 

Уни ўз вақтида Андреас Иньестага ўринбосар сифатида таклиф қилишганди.

Бразилиялик футболчи аввалига асосий таркибга кира олмади, фақат яримҳимоячи Усмон Дембеле жароҳат туфайли сафдан чиққанидан кейин у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўла бошлади. Француз футболчиси тузалиб сафга қайтса, Коутиньо яна таркибдан тушиб қолиши мумкин. 

Бундан аввалроқ «Барселона» агар ўйини кучаймаса, бу футболчини ёзги трансферлар вақтида сотиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

ESPN хабарида қайд этилишича, клуб раҳбарияти Коутиньонинг ўйинларидан тўла рози ва унга кўпроқ ўйин амалиёти бериш вариантларини кўриб чиқмоқда. 

Примеранинг жорий мавсумида Коутиньо 21 ўйинда майдонга тушган ва 4 гол уриб, 2 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз