Узбек O'zbek
«Аякс» — «Реал» ўйини ҳаками ўзгарди
Сешанба, 12 Феврал
4551

УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида ўзаро учрашадиган «Аякс» ва «Реал» жамоалари учун янги ҳакам тайинлади.

Marca хабарига кўра, Шимон Марциняк ўрнига ўйинни словениялик Дамир Скомина бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Польшалик арбитр эса бу ўйинда видеоассистент сифатида ишлайди.

Ўйин 13 февраль кунидан 14 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00да Амстердамда бошланади. Жавоб ўйини 5 март куни Мадридда бўлиб ўтиши белгиланган.

Турнирнинг амалдаги ғолиби саналадиган «Реал» ўз гуруҳида 6 ўйинда 4 ғалабага эришиб, биринчи ўринни эгаллаган. «Аякс» эса «Бавария» билан бир гуруҳдан жой олиб, 12 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўрин билан чиққан. Нидерландлар гуруҳда бирор марта ютқазмаган – 3 ғалаба ва 3 дуранг. Қайд этиш керакки, «Аякс» ўз тарихида 4 марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз