Узбек O'zbek
Арбелоа: «Барселона»га мағлубият тилайман, Месси эса фаолиятини тезроқ якунласин»
Сешанба, 12 Феврал
16530

«Реал» клубининг собиқ ҳимоячиси Альваро Арбелоа «Барселона» клубига бўлган муносабати ҳақида гапириб берди.

«Барселона»га қарши эмасман, аммо ҳар доим уларга мағлубият тилайман. Чунки шунда «Реал»га яхши бўлади. «Барселона» Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетишини истайманми?  Албатта, шунда «Реал»нинг бир рақобатчиси камаяди.

«Барселона» ҳар доим кучли жамоа бўлган ва «класико»да майдонга тушганимда, ҳар сафар уларни мағлуб этишни истаганман. «Барселона»ни ҳурмат қиламан, унинг таркибида ажойиб футболчилар бор, Месси улардан биридир. Умид қиламанки, тез орада у фаолиятини якунлайди. Бу воқеа юз беришини истаб, кун санамоқдаман», — деб Арбелоа сўзларини келтирмоқда Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз