Узбек O'zbek
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Испания йиғинидаги рақиблари маълум бўлди
Душанба, 11 Феврал
5202

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Тошкентда йиғин олиб бормоқда, деб хабар беради ЎФА сайти.

Унда сербиялик мутахассис футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратмоқда. 
 
Йиғин давомида олимпия терма жамоаси аъзоларидан жисмоний тестлар олинди. Тест натижаларига қараб мураббийлар штаби ҳар бир футболчи учун алоҳида юкламалар беришди. Кеча навбатдаги машғулотлар бўлиб ўтди. Унда футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда назорат ўйини ўтказишди. 


 
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 14 февралга қадар давом этади. Кейин терма жамоа Испанияга йўл олиб, Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказади ва 3та назорат ўйинида майдонга тушади. 

16 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари Австриянинг «ВСГ Ваттенс» клубига қарши майдонга тушади. 19 февралда эса «Реал Мурсия А» жамоаси билан куч синашади. 21 февралда эса «Локомотив Тбилиси» жамоасига қарши назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган.
 
16 февраль 
Ўзбекистон - «ВСГ Ваттенс»
 
19 февраль
Ўзбекистон - «Реал Мурсия А» 
 
21 февраль
Ўзбекистон - «Локомотив» Тбилиси

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз