Узбек O'zbek
Туркия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди
Душанба, 11 Феврал
2989

Туркия терма жамоаси бош мураббийи Мирча Луческу истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Туркия Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

73 ёшли руминиялик мутахассис 2017 йилда Туркия терма жамоасига тайинланган эди. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритолмади ва Миллатлар Лигасида муваффақиятсиз иштирок этиб, B дивизионига тушиб кетди.

Хабарга кўра, шартнома иккала томоннинг келишувига асосан бекор қилинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз