Узбек O'zbek
«Сити» янги йилдан буён 42та гол урди, бу кейинги энг яхши натижа эгасидан 22тага кўп
Душанба, 11 Феврал
2323

«Манчестер Сити» АПЛ 26-турида «Челси» дарвозасига жавобсиз 6та тўп киритди. 

Эътиборлиси, 2019 йил бошидан буён «шаҳарликлар» барча мусобақалар доирасида 11та ўйин ўтказиб, 42та гол уришди. Бу кўрсаткич бўйича жамоа кейинги ўриндаги «Тоттенҳэм»дан икки баробар яхшироқ натижа кўрсатишган: «шпорлар» 10та ўйинда 20та тўп киритишди.

Учликни 8 учрашувда 17та гол урган «Вулверҳэмптон» якунлаб беради. Таққослаш учун, «Сити» билан тенг очкога эга ва битта ўйин кам ўтказган «Ливерпуль» янги йилдан буён 7 учрашувда 12 марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз