Узбек O'zbek
Шота Арвеладзе: «Янги футболчиларимиздан кўп нарса кутамиз»
Душанба, 11 Феврал
4157

Бугун, 11 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичи доирасидаги «Пахтакор»-«Эйр Форс» (Ироқ) учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ва ҳимоячи Егорь Кримец иштирок этди.

«Бошланаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Биз яхши ўйин намойиш этган ҳолда мухлисларни хурсанд этишни истаймиз. Ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда, стадионга кўплаб ишқибозлар келишини кутмоқдаман.

Рақибнинг бир неча ўйинларини ўргандик. Улар тажрибали жамоа, уч бор ОФК Кубогида ғолиб чиқишди. Лекин уйда биз ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Тайёргарлик даври бошида таркиб тўлиқ бўлмади, кўп ўйин ўтказмадик. Вазиятдан чиқишга уринамиз. Таркибга имкон қадар зарур ўйинчилар таклиф этилди. Эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратдик. Ўйнаш учун барчада имкон бўлади.

Янги ўйинчиларга ишончимиз борлиги учун улар билан шартнома имзоладик. Улардан кўп нарса кутиб қоламиз.

Жамоа жисмонан яхши ҳолатда, деб ўйлайман. Осиё Кубогида футболчилар 120 дақиқадан ҳам ўйнашди», – деган Арвеладзенинг сўзларини келтирмоқда «Пахтакор» матбуот хизмати.

Ўз навбатида, Егорь Кримец ҳам жамоадошлари билан эртанги баҳсда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун бор имкониятини ишга солишини таъкидлаган.

«Янги мавсум бошланмоқда. Мухлисларни бу билан табриклайман. Жорий мавсум совринлар қўлга киритиб, чиройли ғалабалар билан ишқибозларга хурсандчилик улашмоқчимиз. Эртага муваффақият учун бор кучимизни ишга соламиз», – деган Кримец.

Маълум қилинишича, «Пахтакор» сафида йўқотишлар мавжуд: Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев ва Марко Симич эртанги баҳсда жамоага ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, «Эйр Форс»га қарши баҳс эртага, 12 февраль куни «Пахтакор» марказий стадионида соат 15:00да старт олади.

Қуйида «Пахтакор»нинг ОЧЛ саралаши учун заявкага киритилган футболчилари рўйхати келтириб ўтилади.

Дарвозабонлар
1. Ботирали Эргашев
25. Элдорбек Суюнов
35. Санжар Қувватов
50. Умид Ҳамроев

Ҳимоячилар
2. Бобур Асқаров
3. Ҳожиакбар Алижонов
4. Акрам Комилов
5. Алишер Салимов
15. Егор Кримец
23. Шерзод Аъзамов
29. Владимир Козак
34. Фарруҳ Сайфиев
55. Марко Симич

Ярим ҳимоячилар
6. Жаҳонгир Аҳмадов
7. Садриддин Абдуллаев
8. Дилшод Раҳматуллаев
9. Жалолиддин Машарипов
10. Драган Черан
14. Ҳумоюнмирзо Иминов
17. Достонбек Ҳамдамов
18. Баҳром Абдураҳимов
20. Одил Ҳамробеков
22. Жасур Яхшибоев
27. Сардор Собирхўжаев
45. Собит Синдаров

Ҳужумчилар
11. Игорь Сергеев
19. Шоҳрух Маҳмудожиев
21. Марат Бикмаев

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз