Узбек O'zbek
«Сарри «Челси»ни «Арсенал»га айлантириб қўйди»
Душанба, 11 Феврал
5949

«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер АПЛ 26-туридаги «Манчестер Сити»-«Челси» учрашуви (6:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу вазиятда айтиш мумкин бўлган энг ёмон нарса шуки, афтидан, Сарри «Челси»ни «Арсенал»га айлантирган. «Арсенал» сафар ўйинларида шундай мағлубиятга учратишларига кўникиб қолган», – деб айтган Sky Sports эксперти.

Эслатиб ўтамиз, «аристократлар» АПЛ доирасидаги сўнгги иккита сафар ўйинида умумий ўнта тўп ўтказиб юборди ва бирор марта гол ура олгани йўқ. Жамоа айни пайтда мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз