Узбек O'zbek
Сарри: «Челси» менинг футболимни ўйнамаяпти»
Душанба, 11 Феврал
4991

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри АПЛ доирасидаги «Манчестер Сити»га (0:6) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Афсуски, бугун майдонда ўз футболимни кўрмадим. Энди бунинг сабабларини ўрганиб чиқишимиз лозим. Мен ўз футболимни ўйнамоқчиман ва бошқа услубга ўтиш ниятим йўқ. Ҳозир «Челси» менинг футболимни ўйнамаяпти.

«Арсенал»га ютқазганимиздан сўнг, ҳафта давомида яхши шуғулландик, тайёргарлик кўрдик. Футболчиларнинг иштиёқи баланд эди. Мағлубиятнинг сабаби иштиёқнинг пастлиги эмас», - деди Сарри.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» АПЛ тарихида илк маротаба бундай йирик ҳисобда ютқазган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз