Узбек O'zbek
Рэмси Британиянинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади
Душанба, 11 Феврал
7511

«Арсенал» яримҳимоячиси Аарон Рэмси «Ювентус»га ўтади ва тез орада бу ҳақда эълон қилинади, деб хабар беради BBC Sport.

Уэльслик футболчи туринликлар билан 2023 йилгача мўлжалланган шартномани имзолайди ва ёзда янги клуби таркибига бориб қўшилади.

28 ёшли Рэмси «Ювентус»да ҳафтасига 450 минг евро маош олади ва Буюк Британия тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади.

Жорий мавсумда Рэмси «Арсенал» таркибида 30та ўйин ўтказиб, 3та гол урган ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз