Узбек O'zbek
«Реал» Исконинг соғлиги ҳақида маълумот берди
Душанба, 11 Феврал
3927

«Реал» яримҳимоячиси Иско тиббий кўрикдан ўтди.

Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, футболчига ўткир цервикалгия (елка оғриғи) ва дорсалгия (бел оғриғи) ташхислари қўйилган. Хабарда 26 ёшли испаннинг қачон сафга қайтиши муддати очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Иско шанба куни «Атлетико» билан ўйин (3:1) қайдномасига киритилмаган эди.

Иско бу мавсум «қироллик клуби» таркибида 15та ўйин ўтказиб, битта гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди. Унинг шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз